АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс собиқ президент Барак Обама маъмурияти томонидан тайинланган 46 федерал прокурордан истеъфога чиқишни сўради. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги баёнотига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Бу ҳокимиятнинг бир маромда алмашишини таъминлаш учун зарур. Аввалги маъмурият томонидан тайинланган кўплаб прокурорлар лавозимини тарк этишга улгурди», — дейилади вазирлик хабарида.
АҚШда жами 93 федерал прокурор бўлиб, бугунги кунгача улардан 47 нафари ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган.
Вазирликка кўра, янги тайинловлар амалга оширилгунга қадар федерал прокурорлар ўз фаолиятини давом эттиради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)