Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бир қатор мустақил журналистлар, ОАВлар ва сиёсатчиларни ўзига қарши ёлғон ва туҳмат тарқатиш кампаниясини олиб боришда айблади. Бу ҳақда президентнинг сайтига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Бундай кампания алоҳида ОАВларда ва ҳатто ижтимоий тармоқларда бир неча йилдан буён давом этмоқда ва, айниқса, ўтган йилнинг ёзидан буён кучайди. Ёлғон, туҳмат ва миш-миш кампанияси. Бу халқимиз учун муқаддас бўлган сўз эркинлиги принципларини сурбетларча ва ахлоқсизларча ёлғон ва туҳматга алмаштиришдир», — дейди Атамбаев ўз баёнотида.
Шунингдек, у журналистларга уларнинг вазифаси сохта янгилик тарқатиш эмас, балки холис ахборот етказиш эканлигини эслатди.
Атамбаев бу ташвиқот кампаниясининг мақсади ноябрда бўладиган сайловлардан олдин Қирғизистондаги вазиятни чигаллаштириш, деб ҳисобламоқда.
«Мутасадди органларнинг қонун фақат халқ томонидан сайланган мамлакат президенти учун эмас, балки барча учун мажбурий эканлигини эркинлик учун сохта курашувчиларга эслатиб қўйиш вақти келди», — деб баёнотига якун ясаган Қирғизистон раҳбари.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)