Бухоро вилоятида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Пойи Калон мажмуасида бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Масжиди Калон, Минораи Калон ва Мир Араб мадрасасидан иборат мазкур меъморий ансамбл 1997 йил Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан тубдан таъмирланган эди.
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳунармандлик расталари, дўконларни қайта қуриш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон Президенти Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш бўйича мутассадиларга тегишли кўрсатмалар берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)