Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлигида радиочастоталар бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгашнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди, дея хабар беради вазирлик ахборот хизмати.
Ҳисобот даврида республикада рақамли телеэшиттиришни жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилди. 2016 йилда аҳолини рақамли телевидение сигналлари билан қамраб олиш йил бошидаги 68,6 фоиздан 88 фоизгача етказилди.
Кенгашнинг «Ўзбекистон Республикасида аҳоли сийрак жойлашган ва бориш қийин бўлган туманларда рақамли ерусти телевизион эшиттиришга ўтиш частота-ҳудуд режасини қабул қилиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан Бутунжаҳон радиоалоқа конференциясининг қарорларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланди ҳамда жадвалнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Кенгашнинг 2017 йил учун иш режаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)