Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида икки бомба портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 46 кишига етди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ давлат телевидениеси томонидан қурбонлар сони 40 нафарни ташкил этиши, 120 киши жароҳатлангани хабар қилиниб, мазкур ҳодиса теракт деб эълон қилинган эди.
Тахминларга кўра, терактлардан бири зиёратчиларга қарши қаратилган. Бундай фикрга террорчи-худкушнинг Дамашқдаги шиа мазҳабига мансуб зиёратчиларни ўзига жалб қилувчи қадамжолар жойлашган туманда ўзини портлатгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Яна бир бомба автобус ўтаётган вақтда портлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қайд этишича, ҳодиса натижасида ўнлаб киши жароҳат олган, улардан айримларининг аҳволи оғир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)