Сурия масаласини тартибга солиш бўйича янги учрашув Остонада 14—15 март кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Музокараларда Россия, Туркия ва Эрондан юқори мансаб вакилларидан иборат делегациялар иштирок этади, дейилади ТИВ ахборотида.
Шунингдек, учрашувда қатнашиш учун БМТ, АҚШ ва Иордания вакиллари ҳам таклиф этилгани қайд этилди.
Учрашувнинг биринчи куни дастлабки маслаҳатлашувлар, иккинчи куни эса ялпи мажлис ўтказилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сурия масаласи бўйича аввалги музокаралар 23 январь куни Остонада бўлиб ўтган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)