КХДР янги ядро синовига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Американинг 38 North таҳлилий портали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Портал мутахассислари мамлакат шимолидаги Пунгё-ри уездида жойлашган полигоннинг сунъий йўлдош орқали олинган охирги суратларини таҳлил қилиб чиқди.
«Суратларда қўмондонлик маркази ва маъмурий бинолардаги юқори фаолликни пайқаш мумкин. Бу эса Шимол янги, ҳисоб бўйича олтинчи синовга тайёргарлик кўришни давом эттираётганлигини тахмин қилиш имконини беради», — дейилади хабарда.
Мутахассислар туннель ерости атом портлашини ўтказишга тайёр ва у исталган вақтда ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келди.
Изоҳ (0)