Россиянинг Иркутск вилояти Братск шаҳрида 4-қават балконидан йиқилган 7 ёшли бола енгил лат еди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. Ҳодиса 9 март, пайшанба куни Приморская кўчасида маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да содир бўлди.
Болакай дўконга кетган онасини кутаётган эди. У балконга чиқиб, тўсиқдан осилиб тушди ва тўртинчи қаватдан йиқилди. Бахтли тасодиф туфайли бола тирик қолди ва ҳатто жароҳат ҳам олмади.ИИВнинг Иркутск вилояти бўйича бошқармасида болакай қор уюми устига тушганини маълум қилди. Шифокорларнинг қайд этишича, болакайнинг ҳеч қаери синмаган, фақатгина енгил лат еган ва кичик мия чайқалишини бошдан ўтказган.Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати
Хабарда таъкидланишича, Иркутск вилоятида тўртинчи марта шунга ўхшаш ҳолат содир бўлмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)