Жанубий Корея Республикаси Хитойнинг норози эканлигига қарамасдан, АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотларни давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат миллий мудофаа вазирлиги расмий вакили Мун Сан Гюн Сеулдаги брифингда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Қўшма машғулотлар давом эттирилади. Ҳар йили ўтказиладиган мазкур тадбирлар фақат мудофаа мақсадларини кўзлайди», — деб таъкидлади ҳарбий.
1 мартдан бошлаб Жанубий Кореяда Foal Eagle йирик кўламли машғулотлар бошланди, 13 мартдан эса Key Resolve штаб-қўмондонлик машғулотлари бошланади.
АҚШ Foal Eagle’да иштирок этиш учун Корея яримороли ҳудудига стратегик қурол-аслаҳалар, жумладан, Carl Vinson авиаташувчиси ва B-1B ва B-52 бомбардимончи самолётларини жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Хитой ҳукумати Жанубий Корея—Америка ҳарбий машғулотларидан жиддий ташвишда эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)