Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ—2018 саралашининг 6-туридан ўрин олган БАА — Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Дмитрий Пислегин.
БАА — Япония беллашуви 23 март куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium’да бўлиб ўтади.
Маълумот учун, саралашнинг «B» гуруҳида Саудия ва Япония ҳисобида 10 тадан, Австралия ҳамда Амирлик термаси ҳисобида 9 тадан очко бор. Томонларнинг Саитамада бўлиб ўтган биринчи ўйинида БАА термаси 2:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Равшан Эрматов мазкур гуруҳда фақатгина 1 та ўйинда ишлаган бўлиб, ўшанда Саудия ўз майдонида Австралия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.
Ўзбекистонлик бошқа бир ФИФА рефериси Илгиз Танташев эса БАА иштирокидаги ўйинни бошқарган. Унда Амирлик термаси ўз уйида Ироқни 2:0 ҳисобида таслим қилганди.
Изоҳ (0)