Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Номаълум жиноятчилар Франциядаги Туари ҳайвонот боғига кириб, каркидонни ўлдирди ва шохини қирқиб, яширинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Ҳайвонот боғига икки йил аввал келтирилган Винс лақабли 4 ёшли навқирон (каркидонлар ўртача 40—50 йил яшайди) жонивор браконьерлар қурбони бўлди.

«Улар Винсни отиб ташлади ва шохларидан бирини арралаб олади. Иккинчи шохда фақат арра излари бор. Бундан жиноятчиларни кимдир чўчитгани ёки арра синиб қолганини тахмин этиш мумкин», — дейилади ҳайвонот боғи маъмурияти хабарида.

Ўлдирилган жониворга эртасига эрталаб унга қарайдиган ҳайвонот боғи ходимаси дуч келди. Икки бошқа оқ каркидон — 37 ёшли Грейси ва 5 ёшли Бруно жабрланмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди