Сурхондарё вилоятида 2017 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 51 минг 471 янги иш ўрнининг 15 минг 420 дан ортиғи хотин-қизларга мўлжалланган, деб хабар беради ЎзА.
«2017 йилнинг ўтган даврида хотин-қизлар учун 1500 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни, саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигини қўллаб-қувватлаш каби йўналишларда барпо этилган иш ўринларида хотин-қизларнинг муносиб меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган, – деди вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов.
Хабар беришларича, ҳудудларда ташкил этилаётган меҳнат ярмаркаларида ҳам хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда. Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга касбга тайёрлаш хизмати кўрсатилмоқда.
Масалан, Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармасида яратилган янги иш ўринларига 100 дан ортиқ фуқаро ишга қабул қилинди. Қайд этишларича, уларнинг 60 дан ортиғи хотин-қизлардир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)