Футбол бўйича ЖЧ–2018 турнири ташкилий қўмитаси россиялик хонанда Филипп Киркоровнинг Сочи шаҳридаги «Фишт» стадионида ижро этган қўшиғи ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бу ҳақда «Россия–2018» ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Бу ажойиб, аммо жаҳон чемпионати мадҳияси ҳақида биринчи марта эшитишим. Филипп Киркоров қандай қўшиқ ёзаётганидан хабарим йўқ. Жаҳон чемпионати мадҳияси ёзилаётгани ҳақида бизга хабар келиб тушмади. Агар ЖЧ–2018 расмий мадҳияси ҳақида сўз бораётган бўлса, буни камида ФИФАга маълум қилиш керак эди.Ташкилий қўмита бош директорининг қайд этишича, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)да ҳам мадҳия ҳақида ҳеч нарса билишмайди.Алексей Сорокин, «Россия–2018» ташкилий қўмитаси бош директори
ФИФА вакиллари яқиндагина келиб кетганди ва бу ҳақда ҳеч нарса муҳокама қилинмади.Аввалроқ Филипп Киркоров ва Россия эстрадасининг бир қатор вакиллари – Кристина Орбакайте, Сергей Лазарев, Денис Майданов ва бошқа кўплаб артистлар ЖЧ–2018 нинг эҳтимолий мадҳияси клипи устида иш олиб бораётгани акс этган видео тарқалган эди.Алексей Сорокин, «Россия–2018» ташкилий қўмитаси бош директори
Маълумот ўрнида, Россия мезбонлик қиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнь — 15 июль кунлари мамлакатнинг 11 шаҳрида — Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!