Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланган «Ҳудудлар. Сирдарё вилояти» номли почта маркалари туркуми муомалага киритилди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туркум 2 та почта маркаси ва оралиқда жойлашган купондан иборат. Почта маркаларида Сирдарё дарёси ва сув сақлаш иншооти — сардоба тасвирланган.
Купонда вилоятнинг географик харитаси, ташкил топган йили, майдони, аҳоли сони ва вилоят маркази кўрсатилган.
Бир неча рангда ишланган почта маркалари 8 минг нусхада чоп этилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)