Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик шоҳ кўчасида номаълум шахс «безорилик оқибатида» компания раҳбари ҳисобланган 40 ёшли аёлни тепиб, унга тан жароҳат этказган ва воқеа жойидан яширинган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс содир этгани аниқланган ва гумонланувчи қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Аёл қайси компаниянинг раҳбари эканлигига, йигит нима учун уни тепганига аниқлик киритилмаган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар