Қўқон шаҳрида барпо этилган «Ташриф» меҳмонхонасидаги бунёдкорлик ишлари сўнгги босқичга кирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар беришларича, меҳмонхона миллий меъморий услубда ишланган бўлиб, бунёдкорлик ишларига ҳозирга қадар 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланган.
200 ўринли меҳмонхона Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)