Snapchat дастурига эгалик қилувчи Snap стартапининг акциялари Нью-Йорк фонд биржасига биринчи марта жойлаштирилгач, Калифорниядаги ўрта мактаб компанияга киритган инвестициялари туфайли, тахминан 24 миллион доллар ишлаб олди, деб ёзади «Газета.ru».
Аниқлик киритилишича, Авлиё Франциск мактабининг васийлик кенгаши ўқувчилардан бирининг ота-онаси берган маслаҳатга амал қилиб, 2012 йилда Snap’га 15 минг доллар сармоя киритган эди.
Мактаб компаниядаги улушининг учдан икки қисмини 24 миллион долларга сотди.
Эслатиб ўтамиз, инвесторлар Snapchat хизматига эгалик қилувчи Snap компанияси акциялари савдосининг дастлабки сонияларида қимматли қоғозлар нархини 44 фоизга оширди. Биринчи савдода ҳар бир акциянинг нархи 24 долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)