Инвесторлар Snapchat хизматига эгалик қилувчи Snap компанияси акциялари савдосининг дастлабки сонияларида қимматли қоғозлар нархини 44 фоизга оширди. Биринчи савдода ҳар бир акциянинг нархи 24 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Компания дастлабки оммавий савдосини 1 март санасида якунлади. Ҳар бир қимматли қоғоз дастлабки оммавий савдо вақтида 17 доллардан баҳоланган бўлса, бутун компания эса 24 миллиард доллар миқдорида баҳоланди.
Snapchat’нинг дастлабки акция савдоси технология соҳасидаги энг йирик савдолардан бири бўлди. Компания Twitter’дан қарийб икки баравар юқори баҳоланди.
Snapchat расм ва видео ёрдамида мулоқот амалга ошириладиган оммабоп дастур ҳисобланади. Ҳар куни дастурдан 150 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Компания ҳали ўз тарихида Snapchat хизматидан бирор кун фойда олмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!