АҚШ Миллий хавфсизлик вазирлиги мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган мексикалик оналар ва болаларни ажратиб қўйиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига қараганда, Америка ҳукумати шу тариқа оналарни болалари билан бирга ноқонуний миграциядан тўхтатиб қолишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида АҚШ президенти Дональд Трамп Мексикадан ноқонуний миграция оқимининг олдини олиш мақсадида мамлакатнинг жанубий чегарасида девор қуриш ҳақидаги фармонни имзолади.
Мексика президенти Энрике Пеня Нето девор учун ҳақ тўлашдан бош тортди. АҚШ ҳукумати Мексика билан девор қуриш учун 20 миллион доллар тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)