Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Самарқандда Ислом Каримов дафн этилган жойда ёдгорлик мажмуаси қад ростлайди. Бу ҳақда, «Ахборот» репортажига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ахборот»да маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг учта шаҳрида ўрнатиладиган Ислом Каримов ҳайкаллари лойиҳалари, шунингдек, Самарқандда бунёд этиладиган ёдгорлик мажмуаси чизмалари билан танишган.
Хабар беришларича, мажмуа интерьери ва экстерьери Қуръон суралари ва оятлари билан безатилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!