3 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан муомалага чиқарилади. Банкнотнинг марказида Олий Мажлис Сенати меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистоннинг рангли байроғи тасвирланган.
2. Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкентдаги Ўзбекистон кўчасига унинг номи берилди. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарор қабул қилган.
3. Чилонзорда ва Олой бозори яқинида юз берган ёнғинлар сабаблари маълум қилинди. Бирига қисқа туташув, иккинчисига назоратсиз қолдирилган офис техникаси сабаб бўлган.
4. Президент Шавкат Мирзиёев бухоролик уруш фахрийсига янги хонадон совға қилди. Хабарга уруш фахрийси бўлган онахоннинг янги уйга ташрифи акс этган видео илова қилинган.
5. Озодбек Назарбеков Шаҳзодалардан ортда қолмасликка қарор қилди. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ноодатий тарзда тушган сурати пайдо бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!