Тошкентдаги Амир Темур майдонини Оҳангарон йўли билан боғлайдиган Тараққиёт кўчаси туркман шоири ва мутафаккири Маҳтумқули шарафига қайта номланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тошкентда Маҳтумқули номини абадийлаштириш бўйича Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг таклифи халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 1 март куни тасдиқланган.
Тошкентнинг Миробод ва Яшнобод туманларидан ўтган кўчанинг номи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6—7 март кунлари Туркманистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида ўзгартирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!