Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3 март, жума куни Қозоғистон элчиси Ерик Утембаевни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, турли даражаларда бўлажак учрашувлар, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинган.
ТИВ ахборотида учрашувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!