Қашқадарё вилояти ҳокимлигида 28 февраль куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Сенат ахборот хизмати.
Мажлисда Қашқадарё вилоятида халқ билан мулоқот ва вояга етмаган ҳамда меҳнатга лаёқатсиз вояга етган шахсларнинг моддий-таъминот олиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.
Мажлисда вилоятнинг барча – 660 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялар тузилганлиги қайд этилди.
Ушбу комиссиялар 2 ёшгача фарзандлари бўлган кам таъминланган оилаларга, 14 ёшгача вояга етган фарзандлари бўлган муҳтож оилаларга ҳамда меҳнатга лаёқатсиз вояга етган шахсларга нафақалар тайинлайди ва моддий ёрдам кўрсатади.
Мазкур мақсадларга 2016 йилда 155 миллиард 970 миллион сўм сарфлангани маълум қилинди.
Шунингдек, муҳокама давомида сенаторлар томонидан Қашқадарё вилоятида вояга етмаган ҳамда меҳнатга лаёқатсиз вояга етган шахсларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқларини амалга ошириш борасида айрим камчилик ва хатолар мавжудлиги қайд этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)