Тошкент давлат аграр университети доценти Салоҳиддин Юнусов ошқовоқ пояларида бодринг етиштирди, деб хабар беради ЎзА.
Бодринг қовоқгуллилар оиласига мансуб бир йиллик экин, қовоқ эса нисбатан қурғоқчиликка ва касалликларга чидамли бўлганлиги туфайли уларни пайвандлаш мумкин. Бунда қовоқнинг бир қанча нав намуналари ва бодрингнинг Ўзбекистон-740 нави ўрганилди.Андижон вилояти Асака туманидаги «Самар агро завод» компанияси раҳбари Баҳодир Аҳмедов ўтган йили экилган мана шу пайвандланган бодринг кўчатидан бир гектардан 35 тонна ҳосил олинганини маълум қилди.Салоҳиддин Юнусов, Тошкент давлат аграр университети доценти
Илгари оддий усулда бодринг етиштириб, гектарига 20—25 тонна ҳосил олардик. Баъзида пояси тез сарғайиб, касалланиши оқибатида яна ҳам кам ҳосил бўларди. Бу бодринг пояси ёзнинг иссиғига чидамли, юқори ҳосилдорлиги, мазали таъми ҳамда узоқ муддатгача яхши сақланиши билан бизга маъқул бўлди. 2017 йилда 3 гектарда пайвандланган бодринг экамиз. Ҳозирданоқ кўплаб заводлар билан шартномалар имзолаганмиз.Тошкент давлат аграр университети доценти касалликларга чидамли, маҳаллий иқлим шароитига мос, серҳосил, эртапишар навларни яратиш ва ресурстежамкор етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш олимлар фаолиятининг асосини ташкил этаётганини қайд этди.Баҳодир Аҳмедов, «Самар агро завод» компанияси раҳбари
«Кейинги йилларда университетимиз олимлари бодрингнинг очиқ майдон учун олтита, ҳимояланган майдонда етиштириш учун тўртта янги навини яратди», — деди Салоҳиддин Юнусов.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)