Американинг Колорадо штати экологлари кенг ўрмон майдонлари шиддат билан йўқ бўлиб кетаётгани ҳақида маълум қилди, деб ёзади National Geographic. Йигирма йил ичида пўстлоқхўр қўнғизлар 2 миллион гектарга яқин ҳудуддаги дарахтларни нобуд қилган.
Кўп йиллар давомида Колорадо доимий қурғоқчиликдан азият чекиб келади, бу дарахтларни заифлаштириб қўйган. Шу билан бирга, Колорадодаги ўрмонлар бир-бирига яқин жойлашган дарахтлардан иборат, бу эса зараркунандалар учун янада қулай шароит яратади. Натижада қўнғизлар мисли кўрилмаган фаоллик билан яшил экинларни пайҳон қилишга киришди.
АҚШ табиатни муҳофаза қилиш муассасалари ўрмонларни қутқариш бўйича кучларини бирлаштирди. Дастур ўз ичига ёнғинга қарши кураш, жонсиз дарахтларни кесиш, ўсимликларга қўнғизларга қарши ишлов бериш ва бошқаларни олади. Аммо шунга қарамай, зараркунандалар бир қадам олдинда бормоқда. Сўнгги 7 йил ичидаёқ Колорадо 834 та дарахтдан айрилди, яъни бу ерда ҳар ўн тўртинчи дарахт жонсиз ҳисобланади.
Изоҳ (0)