Германиянинг Die Welt газетаси мухбири Дениз Юсел терроризмни тарғиб қилиш ва нафратни қўзғашда айбланиб, Туркия ҳукумати томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбул ОАВлари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Ҳибсга олиш ҳақидаги қарор Истанбул суди томонидан қабул қилинган, журналист 18 февралдан буён ҳибсда сақланмоқда.Мухбир Туркия президентининг қариндоши, энергетика вазири Берат Албайракнинг электрон почтасидаги материалларни чоп этишда айбланмоқда. Электрон почта 2016 йилнинг декабрида WikiLeaks томонидан бузиб очилган эди.
Хатларда, жумладан, турк ОАВлари устидан назорат ўрнатиш ва ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фикрини бошқаришга кўмак берувчи махсус аккаунтлар яратиш масалалари муҳокама қилинган.
Туркия ҳукуматининг мазкур ҳаракати Берлинда салбий реакцияларни келтириб чиқарди. Германия канцлери Ангела Меркель суд қарорини «қайғули ва ачинарли» деб атади. «Ҳукумат Туркия одил судлов тизими Юселнинг ишида барча демократик жамиятларда матбуот эркинлиги фавқулодда муҳим эканлигини эътиборга олишига умид қилади», — дейилади канцлер баёнотида.
Юсел икки, немис ва турк фуқаролигига эга.
Изоҳ (0)