Euronews телеканалида «Ўзбекистондан откриткалар» туркуми доирасида Бухоронинг диққатга сазовор жойларидан бири — Ситораи Моҳи-Хоса саройига бағишланган репортаж намойиш этилмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берди.
Лавҳада Euronews мухбири Шеймус Кёрни мазкур сарой, у ердаги музей ва умуман мажмуа ҳақида ҳикоя қилади.
Репортаж ҳафта сўнгига қадар қуйидаги жадвал асосида намойиш этилади:
Euronews телеканалидаги «Ўзбекистондан откриткалар» репортажлар туркуми кейинги ҳафталарда мамлакатдаги бошқа тарихий шаҳарлар ва диққатга сазовор жойлар ҳақида ҳикоя қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!