АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг расмий Москва билан алоқалари борасида гап тарқалган бир вақтда Россияга телефон қилмаганига 10 йил бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Fox News телеканалида Америка етакчиси билан бўлиб ўтган матбуот анжумани сўнгида президентга АҚШ маъмуриятида Россия бўйича махсус прокурор лавозимининг жорий этилишини қўллаш-қўлламаслиги билан боғлиқ савол берилди.
«Мен Россияга 10 йилдан бери қўнғироқ қилмайман», — деди Трамп саволга аниқ жавоб бермай.
Аввалроқ америкаликларнинг 53 фоизи Трампнинг Россия билан алоқаларини текшириш керак деб ҳисоблаётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)