АҚШ президенти Дональд Трамп у лавозимини эгаллаб турган бир ой ичида мамлакат қарзи 12 миллиард долларга камайганлигини эслатиб ўтди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
ОАВлар бошқарувимнинг биринчи ойи давомида миллий қарз 12 миллиард долларга камайганлигини маълум қилмади.У иқтисодий кўрсаткичлар Америка бизнесининг келажаги учун катта умид уйғотишини қўшимча қилди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
Трамп таққослаш учун президент Барак Обама бошқарувининг биринчи ойида қарз 200 миллиард долларга ошганлигини эслатиб ўтди.
АҚШ Молия вазирлиги сайтида маълум қилинишича, 2017 йилнинг 20 январь куни, Трампнинг инаугурация куни мамлакат қарзи 19,947 триллион долларни, 21 февраль куни эса 19,935 триллион долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)