Мухолифат партия етакчисининг тарафдорлари томонидан ўтказилаётган митингга Омурбек Текебаевни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Роза Отунбаева ташриф буюрди. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
Роза Отунбаева «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаевни озод қилиб, унга нисбатан уй қамоғи белгиланишини сўради.
Биз Текебаевни Қирғизистонда бошқарувнинг парламент шакли асосчиси сифатида таниймиз. Айбсизлик презумпсияси мавжуд бўлиб, Текебаевга унга 100 фоиз мос тушади.Эслатиб ўтамиз, парламент мухолифати таркибига кирувчи «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаев Бишкек аэропортида қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Роза Отунбаева, Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари
Изоҳ (0)