NHL Stadium Series доирасида «Питтсбург» ва «Филадельфия» хоккей жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашув футбол майдонида ўтказилди, ўйин бошланишидан аввал эса майдонга ҳайвонот боғидан олиб келинган пингвинлар ташриф буюрди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Еттита пингвин «Стенли Кубоги»ни ютган жамоа мураббийи ва ўйинчилари шарафига номланди. Кессел, Кросби, Куниц, Летанг, Малкин, Мюррей ва Салли учрашувга ташриф буюрган 67 минг мухлис қаршисига чиқди.
«Питтсбург» клубининг тимсоли саналган пингвинлар ўз ташрифи билан жамоага 4:2 ҳисобида ғалаба келтирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)