Apple тутаётган смартфон видеоси Twitter’га жойланганидан сўнг ҳодисага эътибор қаратди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
Тармоқдаги видеони аллақачон бир миллиондан ортиқ фойдаланувчи томоша қилди.
Компания вакилларининг хабар беришича, ёниб кетган телефон эгасидан қайтариб олинган ва у текширилмоқда.
Телефон эгаси Брианна Оливаснинг айтишича, муаммолар ҳодиса юз беришидан бир кун олдин бошланган: смартфон ёнмай қолган.
Қиз Apple хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилган. У ерда телефонни текшириб кўриб, ҳаммаси жойида эканлигини айтишган.
Бироқ эртаси куни эрталаб, қувватлаш қурилмаси ўчирилганидан сўнг телефон тутаб, эрий бошлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)