АҚШнинг Аризона штатида яшовчи Брианна Оливас исмли аёл ўзининг iPhone 7 Plus смартфони портлаб кетганини маълум қилди, деб ёзади Meduza. У Twitter’га жойлаган видеода тутаб турган iPhone’нинг корпуси эриб кетганини кўриш мумкин.
«iPhone 7 Plus телефоним бугун эрталаб портлаб кетди. Мен ундан ўша вақтда ҳатто фойдаланмаётган ҳам эдим, бунинг ҳеч қандай сабаби йўқ», — деб ёзди у.
Оливаснинг сўзларига кўра, бир кун аввал iPhone ёнмай қолган эди. Apple кўмак хизматидагилар смартфонни синовдан ўтказиб кўриб, ҳаммаси жойида эканлигини айтган; шундан сўнг у бир қанча вақт яхши ишлаган.
Оливас ҳодиса сабабларини аниқлаш учун смартфонни Apple’га топширди.
The Guardian ёзишича, бунгача iPhone 7’нинг портлаши билан боғлиқ камида битта ҳолат ҳақида маълум эди — бу ўтган йилнинг октябрь ойида Австралияда кузатилганди.
https://twitter.com/briannaolivas_/status/834556234166448128
Изоҳ (0)