Япония ҳукумати АҚШнинг Кадена ҳарбий-ҳаво кучлари базаси яқинида яшайдиган Окинава префектураси фуқароларига 30 миллиард иена (қарийб 264 миллион доллар) товон пули тўлайди. Тегишли қарорни Окинава префектураси Наха шаҳри суди чиқарди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Шу тариқа, суд 22 минг кишидан иборат маҳаллий аҳолининг даъвосини қисман қондирди. Уларнинг фикрича, АҚШ авиациясидан чиқаётган шовқин ҳам кундузи, ҳам кечаси қонун билан белгиланган меъёрдан ошиб кетмоқда ва бу соғлиққа таъсир қилмоқда. Шу билан биргаликда, суд мазкур ҳудудда ҳарбий самолётлар ва MV-22 Osprey конвертопланларининг парвозини бутунлай тақиқлан талабини рад этди.
2016 йилнинг охирида Окинавада жойлашган АҚШнинг Футэмма авиабазаси яқинида яшайдиганлар аризасига кўра ҳудди шундай қарор қабул қилинганди. Ўшанда маҳаллий аҳоли 2,45 миллиард иена (22 миллион доллар) товон пули талаб қилганди.
Окинавада АҚШ ҳарбий кучларининг Япониядаги объектларининг асосий қисми жойлашган. Кадена базаси ҳам шулар жумласидан. АҚШ ҳарбий объектларининг жойлашуви маҳаллий аҳолида норозилик келтириб чиқармоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)