Малайзияда суриштирув КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Нам жасадини ёриб кўриш давомида уни ўлдириш учун фойдаланилган заҳарли моддани аниқлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Маълум қилинишича, Шимолий Корея раҳбарининг акасига нисбатан суиқасд асаб тизимини фалаж қилувчи таъсирга эга VX Nerve Agent кимёвий қуроли ёрдамида амалга оширилган.
Аввалроқ Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчиси Пхеньян Ким Чон Нам жасадини ёриб кўриш натижаларини қатъий рад этишини маълум қилиб, Куала-Лумпурни зудлик билан жасадни Шимолий Корея томонига қайтаришга чақирган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)