Туркияда ўтган йилнинг июлидаги фитнадан сўнг Германия турк дипломатлари ва уларнинг қариндошларидан бошпана тақдим этиш ҳақидаги 136 та илтимоснома қабул қилди. Бу ҳақда Германия ОАВларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
ГФР ТИВ бошпана сўраб мурожаат қилганларнинг шахсини ошкор этмади. Дипломатик паспорт нафақат дипломатларга, балки уларнинг қариндошларига ҳам тақдим этилиши туфайли бошпана сўраб мурожаат қилганлар орасида турк мансабдорларининг оилалари ҳам бўлиши мумкин. Германия илтимосномаларни қаноатлантирган-қаноатлантирмаганлиги ҳам номаълум.
Туркия ГФРга турк ҳарбий мансабдорларига бошпана тақдим этмаслик талаби билан мурожаат қилган.
Бундан ташқари, аввалроқ ҳарбий тўнтаришга уринишни ташкил этишда иштирок этган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган икки турк ҳарбий командири Грециядан бошпана сўраганлиги маълум бўлган эди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)