АҚШ сенатори Жон Маккейн ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш масалаларини муҳокама қилиш учун Суриянинг Кобани шаҳрига махфий ташрифни амалга оширди. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри маълум қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Маккейн ташриф давомида Ракка шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операция юзасидан америкалик ҳарбийлар ва курдлар билан музокаралар ўтказганлиги таъкидланмоқда.
Қуролли кучлар бўйича сенат қўмитасининг раҳбари Сурияга тўхтагандан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиш учун Анқарага йўл олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)