Германиянинг Бавария ери маъмурияти ҳудуд мактаблари, университетлари ва ҳукумат муассасаларида бурқа ўрашга тақиқ ўрнатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, ушбу тақиқ муҳожирлик масаласи энг қайноқ мавзулардан бири бўлиши кутилаётган сайловларга етти ой қолганида жорий этилган.
Муносабатлар нафақат тил, балки ташқи кўриниш, юз қиёфаси ва ишоралар ёрдамида ҳам ўрнатилади. Бу бизнинг бир-биримиз билан муносабатларимиз асоси, бу бизнинг эркин ва демократик тартиботимиз асоси. Ўз юзини яшираркан, инсон бу мулоқот маданиятига қарши боради.Аввалроқ Голландия парламенти жамоат жойларида бурқа ва ниқоб ўрашни тақиқловчи қонунни маъқуллаган эди.Иоахим Херрманн, Бавария ички ишлар вазири
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)