Жанубий Кореянинг Инҳа университети тиббиёт факультетининг бир гуруҳ талабалари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Меҳмонларни Тошкентдаги Инҳа университети (IUT) вакиллари кутиб олди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Жанубий кореялик талабалар Тошкент шаҳридаги бир қатор соғлиқни сақлаш муассасаларига ташриф буюрди ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди.
Меҳмон талабалар рус тилида тиббиёт соҳасидаги терминларни ўрганди. Шунингдек, соҳанинг бўлажак мутахассислари Ўзбекистон маданияти ва ўзбек халқи анъаналарини ўрганди.
Жанубий кореялик талабаларнинг ташрифи улар учун фойдали бўлди деб ўйлайман. Бундай ташрифлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳалқи учун бир-бирини яхшироқ тушунишга ҳамда ўзаро алоқаларнинг ривожлантиришга ёрдам беради.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Сарвар Бобохўжаев, IUT ректори
Изоҳ (0)