Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтган дам олиш кунлари туризм соҳасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида полиция томонидан бир қатор рейдлар ўтказилди. Шулардан бирида сенегаллик кўча савдогари Ватикан яқинида қўлга олинди ва маҳсулотлари мусодара қилинаётганда полиция ходимини тишлаб олди, деб ёзади «РИА Новости»
Ҳуқуқ-тартибот ходими шифохонага етказилди, ҳужум қилган савдогар ҳибсга олинди. Кўча савдогарларидан жами 7 мингга яқин турли предметлар олиб қўйилди.
Италия пойтахти шимоли-шарқида қадимий Рим аскарлари костюмида сайёҳлар билан суратга тушиш орқали даромад кўрган икки киши 400 евро жаримага тортилди. Бундан ташқари, полициячилар уларнинг қурол-яроғларини олиб қўйди.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ходимлари тезкор рейд ўтказиб, ноқонуний равишда машинасини йўл четида ташлаб кетган автомобиль эгаларига 82 минг еврога тенг қарийб 2 мингта жарима ёзди.
2016 йилнинг декабрь ойида Рим расмийлари шаҳар кўчаларида тарихий костюмларда сайёҳлар билан суратга тушишни тақиқлади. Бунга асосий сабаб сифатида саёҳатчиларнинг чўнтак ўғриларидан жабр кўриши ва суратларнинг қимматлиги (ҳар бир сурат учун 20 дан 100 еврогача) кўрсатилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)