Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 22 февраль куни Покистон элчиси Риёз Ҳусайн Бухорий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон—Покистон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Шу қаторда, Ўзбекистон расмий делегациясининг 2017 йилнинг 1 март куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ECO) Саммитида иштирок этишининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)