Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат персоналлаштириш маркази бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳужжатлар тақдим этилгани учун келиб тушадиган маблағларни харажат қилиш тартибига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Эндиликда, жумладан, мазкур маблағлар:
Биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш учун импорт жиҳозлар ва дастурий таъминот сотиб олиш (олдин — ишлаб чиқариш жиҳозини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар харид қилиш);
Биометрик паспорт тизими жиҳозлари ва дастурий таъминотига техник хизмат кўрсатиш қийматини тўлашга (олдин — фақат хорижий пудратчилар томонидан) йўналтирилиши мумкин.
Маълумот учун, Давлат персоналлаштириш маркази бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳужжатлар тақдим этилгани учун давлат божи суммасининг 60 фоизи келиб тушади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)