Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Алишер Шодмонов 1962 йилда туғилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил декабридан бери вазирликни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов бошқариб келаётганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)