Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги 9-болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ижодкорлар – инсон қалбининг муҳандислари» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда таниқли адиблар А.Суюн, А.Кўчимов, С.Ўнар, адабиётшунос олим Қ.Йўлдошев ва бошқалар ёш авлод камолотида китобнинг ўрни ҳақида сўз юритди.
Тадбирда бугунги адабий жараён, яратилаётган асарлар бўйича ўқитувчи ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Шунингдек, Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг жорий йил март ойида туманда «Бир фарзандга уч китоб» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги ташаббуси тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Унга кўра, ҳар бир ота-она мактабда ўқийдиган фарзанди учун учтадан китоб совға қиладиган бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)