Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февралдаги «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида бир қатор муассасаларни бутунлай тугатиш ҳақида кўрсатма берди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилди. Унинг ўрнида Маданият вазирлиги ва Спорт қўмитаси тузилди
Қайд этилишича, мазкур ташкилотларни тугатиш ҳақидаги қарор уларнинг «фаолиятини ўрганиб чиқиш натижаларини ҳисобга олган» ҳолда қабул қилинган.
Фармонга кўра, фаолияти тугатилган бу ташкилотларнинг функциялари ва мол-мулки янги ташкил этилган Ўзбекистон Маданият вазирлигига топширилади.
Маълумот учун, «Ўзбектеатр» бирлашмаси Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 1998 йил 26 мартдаги фармонига кўра, «Ўзбекмузей» жамғармаси эса Биринчи Президентнинг 1998 йил 12 январдаги фармонига мувофиқ ташкил этилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)