Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Пакана қишлоғида жойлашган блокпостда ўтказилган тезкор тадбир вақтида шубҳа уйғотган бир фуқаро тўхтатилган ва унинг ёнидан 3 килограмм 825 килограмм гиёҳванд модда борлиги аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган модда экпертиза натижасида марихуана эканлиги аниқланган. ИИВ ахборотига кўра, гиёҳванд моддани олиб ўтишга уринган шахс 1972 йилда туғилган ва айни вақтда Фарғона шаҳрида яшайди.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди