Американинг Kraft Heinz озиқ-овқат компанияси Unilever инглиз-голланд истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчисини 143 миллиард долларга сотиб олиш режаларидан воз кечди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Битим барбод бўлишининг сабаблари ошкор этилмади. Америка ОАВлари маълумотларига қараганда, Unilever менежменти Kraft Heinz томонидан ҳар бир акция учун 50 доллар таклиф этилганлигидан норози бўлган.
Шу билан бирга битим ҳақидаги миш-мишлар туфайли ҳар иккала компания акциялари нархи сезиларли даражада ўсди. Unilever қимматли қоғозлари 13 фоизга, Kraft Heinz акциялари эса 11 фоизга ўсди.
Bloomberg’нинг таъкидлашича, барбод бўлган битим озиқ-овқат соҳасидаги энг йирик бирлашув бўлиши мумкин эди.
Изоҳ (0)