Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбул вилоятида қор кўчкиси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Жамбул вилоятининг Кўксой дарасида юз берган офат оқибатида 20 дан ортиқ одам кўчки остида қолди. 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 10 киши қутқарилди, яна 3 кишининг тақдири номаълум бўлиб турибди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)