Эквадорда 19 февраль куни президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади, деб ёзади «ТАСС».
Жанубий Америкадаги мамлакат фуқаролари давлат раҳбари, вице-президент, Миллий ассамблея (парламент)нинг 137 нафар аъзоси ва республиканинг Анд парламентидаги вакиллари ҳисобланувчи беш нафар депутат учун овоз беради.
Эквадорда президентлик лавозимига саккиз киши номзодлик қилмоқда. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Рафаэль Корреа ҳукуматни тарк этишга қатъий қарор қилган. Шунинг учун у номзодлар рўйхатида йўқ.
Жамоатчилик сўровномаси натижаларига кўра, давлат раҳбари лавозими учун асосан уч номзод: Эквадорнинг собиқ вице-президенти Ленин Морено, ўнг марказчилар ҳаракати вакили собиқ банкир Гильермо Лассо ва Социал-христианлар партиясидан Синтия Витери курашади.
Савлов участкалари маҳаллий вақт бўйича 07:00 дан ва 17:00 гача очиқ бўлади. Биринчи расмий натижалар 20:00 дан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)